“Реал”га Англиядан катта таклиф тушди
“Реал”нинг тажрибали ҳимоячиси Ферлан Менди фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Transfer News Central нашрининг хабар беришича, “Ньюкасл” раҳбарияти 27 ёшли ўйинчи учун харажат қилишга тайёр. “Қарғалар” Мендини олиш учун мадридликларга 40 миллион евро таклиф қилмоқда.
Мендининг “Қироллик клуби” билан ўзаро ҳамкорлиги 2025 йилнинг ёзигача расмийлаштирилган. Бироқ, саудиялик инвесторлар қўлига ўтганидан кейин Англия премьер-лигасининг гранд клубига айлантирилаётган “Ньюкасл” уни ўз сафига оғдириб олмоқчи.
Таъкидлаш жоизки, ўтган мавсумларда аутсайдерлар қаторида юрган “Ньюкасл” жорий чемпионатда кучли учликда бормоқда.
Фикрлар