Асосий мазмунга ўтиш

"Реал"га Эдернинг хизматлари маъқул келмаяпти

У янги мавсумни янги жамоада бошлаши мумкин.

"Реал" Мадрид клуби раҳбарияти бразилиялик ҳимоячи Эдер Милитаонинг жорий мавсумда кўрсатаётган ўйинларидан норози бўлмоқда.

Don Balon нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” ёзда 22 ёшли бразилиялик футболчини сотиб юборишни режалаштирмоқда. Қайд этиш лозимки, мадридликлар уни 2019 йилнинг ёзида “Порту”дан 50 млн евро эвазига сотиб олишган эди.

Маълумот учун, Милитао жорий мавсум “Реал” сафида 13 та ўйинда майдонга тушди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар имзоланган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ