“Реал”га энг кўп гол ураётган супертўпурар келяпти

Германия матбуотининг хабар беришича, “Бавария” тўпурари Роберт Левандовски фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин экан.

“Бавария” раҳбарияти коронавирус пандемияси таъсирида келиб чиққан бюджет тақчиллигини бартараф этиш мақсадида асосий тўпурарини 60 миллион еврога қўйиб юборишга розилиги айтилмоқда.

Анчадан бери тўпурар ҳужумчига эҳтиёж сезаётган “Реал” бундан унумли фойдаланиб қолмоқчи. Мадридликлардан ташқари, яна бир неча клуб ҳам польшалик юлдузни олишга уриниб кўради.

Левандовски мюнхенликлар сафида 2014 йилдан бери ўйнамоқда ва унинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ярмига жавом этади. Роберт жорий мавсумда Бундеслигада 26 та учрашувда 36 та гол урди ва олтита голли узатма оширди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар