"Реал"га ЖЧ-2022 кашфиёти керак

"РБ Лейпциг" клуби ҳимоячиси Йошко Гвардиол "Реал"нинг мавсумлар оралиғидаги асосий трансфер мақсадларидан бирига айланди.

Marca нашри хабарига кўра, "қироллик клуби" раҳбарияти ҳозирданоқ 20 ёшли хорватиялик футболчи билан шартнома имзолаш вариантларини кўриб чиқмоқда.

Ўз навбатида немис клуби катта эҳтимол билан ўзининг ёш истеъдоди учун 100 миллион евродан кўпроқ маблағ сўраши мумкин. Бу, айниқса, Йошконинг Хорватия терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли ўйинларидан сўнг яққол намоён бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Йошкога "Челси" ва "Манчестер Сити" каби Англия премьер-лигаси грандларидан ҳам қизиқиш мавжуд. Мутахассислар талқинига кўра, у дунёнинг энг истиқболли марказий ҳимоячиларидан бири ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!