“Реал”га камида 10 йил хизмат қиладиган футболчини тавсия қилишди

“Реал” жорий мавсумда ҳимоя чизиғида етарлича муаммоларга дуч келмоқда. Асосий ҳимоячиларнинг жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиққани натижаларга салбий таъсир ўтказа бошлади.

“Қироллик клуби” айни пайтда бир неча ҳимоячини кузатувга олган ва қишки трансферлар вақтида улардан бирини харид қилиши мумкин.

Мадридликларнинг собиқ ҳимоячиси Рафаэль Алькорта ҳозирги раҳбариятга ўз тавсияларини берди.

-  Мен бўлганимда январда ҳеч ким билан шартнома тузмас эдим. Эмерик Лапортни вариантлардан бири сифатида кўришимиз мумкин.

Лекин Вильям Салиба сингари ҳимоячига 80 миллион евро сарфлаган маъқул. Чунки у камида 10 йил жамоа хизматида бўлади, - деди Рафаэль Алькорта.

Вильям Салиба бугунги кунда энг яхши ёш ҳимоячилардан бири ҳисобланади. Унинг “Арсенал” билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача давом этади. Бироқ ёзда бу ҳимоячи Европа грандлари орасида талаш бўлиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!