“Реал”га керак бўлмай қолган юлдузга 3 клуб қизиқмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Австриялик ҳимоячи Давид Алаба "Реал"ни тарк этади ва унга аллақачон баъзи таниқли клублар қизиқиш билдирмоқда. Гап Туркиянинг "Гаталасарай" ва Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клублари ҳақида кетмоқда. Pianetamilan.it хабарига кўра, Алабага Италиянинг "Милан" жамоасини ҳам қизиқтирмоқда.

Давид Италия гранди ҳимоячиси Страхиня Павлович учун захира варианти сифатида кўрилмоқда, ҳозирда "Милан"да альтернатив ҳимоячилар йўқ. Шуни таъкидлаш керакки, Италия клуби сўнгги йилларда фахрийларни, жумладан, "Реал"ни тарк этаётганларни жуда яхши кўради, буни ўтган йили Лука Модричнинг таклиф қилиниши ҳам кўрсатади.

Алаба 2021 йилдан бери "Реал" сафида тўп сурмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!