“Реал”га “Олтин тўп” соҳиби керак эмас, ундан зўрлари чиқиб қолди

Diario AS нашри ва “Реал” клубига яқин журналист Хосе Феликс Диас маълумотига кўра, Мадрид клуби “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родрини сотиб олмайди.

Манбаларга кўра, “Қироллик клуби” марказий ярим ҳимоя позицияси учун бошқа номзодларни кўриб чиқмоқда.

Улар трансфер нишонлари рўйхатига Адам Уортон (“Кристал Пэлас”), Кес Смит (“АЗ Алкмаар”) ва Витинья (ПСЖ) каби маҳоратли ўйинчиларни киритди.

Аввалроқ, “Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниор  агар клуб Родрини сотиб олса, жамоани тарк этишини раҳбариятига маълум қилган эди. Чунки айнан Родри 2024 йилги “Олтин тўп” учун курашда кутилмаганда  Винисиусни ортда қолдирган эди.

Transfermarkt портали 29 ёшли испаниялик ярим ҳимоячини 75 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!