“Реал”га ўта қиммат футболчи керак
“Реал” раҳбарияти ўнг қанот ҳимоячиси Дани Карвахаль ўрнига бошқа ўйинчи олишга қарор қилган. Карвахалнинг тезлиги ўнг қанотда устунликни таъминлашга етмаяпти.
Мадридликлар бу позициясига асосий нишон сифатида “Челси” вакили Рис Жеймсни танлади. Маҳоратли футболчи яқинда “аристократлар” билан амалдаги шартномасини 2027 йилнинг ярмигача узайтирган эди.
Жеймснинг трансфер нархи 120 миллион фунтдан қиммат туради. Шунга қарамай, Флорентино Перес харажатдан қочмоқчи эмас.
“Челси” келаси мавсум Чемпионлар лигасидан қуруқ қолиши мумкин. Мадридликлар айнан мана шу омил Жеймсни жаҳоннинг энг соврини кўп жамоасига кўчиб ўтишга рози бўлишини таъкинлайди, деб ҳисобламоқда.
Фикрлар