"Реал"га қайтган Анчелотти: Мухлислар нима хоҳлашини биламан
Карло Анчелотти "Реал" бош мураббийи лавозимига қайтганидан сўнг, илк фикрларини билдириб ўтди.
“Бу ерга келганимдан жуда хурсандман, бу ерни ўз уйим, деб ҳис қиламан. Ўтмишда қилган ишларимизни такрорлаш учун қўлимдан келганини қиламан.
"Реал"даги фаолиятим ҳақида жуда яхши хотиралар қолган. Ўйлайманки, ўша пайтдаги ижобий нарсаларни яна такрорлашимиз мумкин.
"Реал"га мураббийлик қилиш нимани англатишини тушунаман, буни катта завқ ва қувонч билан қиламан. Мен бор кучимни бериб ишлашга ҳаракат қиламан.
"Реал"га мураббийлик қилиш ажойиб, чунки бу дунёнинг энг яхши клуби. Бу ерда масъулият бошқа клубларга қараганда юқори бўлиши одатий ҳолдир. Мен буни қабул қиламан.
Томошабоп ва шиддатли футбол "Реал" учун анъанага айланган. Сўнгги йилларда футбол ўзгариб, нисбатан тажовузкорроқ ва жамоавийроқ бўлиб қолди. Аммо "Реал"да ҳаммаси аввалгидек: ҳужумкор ва томошабоп футбол ушбу клуб тарихида бор, мухлислар айнан шуни хоҳлайди”, - деди италиялик мутахассис.
Фикрлар