“Реал”га хушхабар. ПСЖ Мбаппенинг нархини эълон қилди!

ПСЖ раҳбарияти “Реал”нинг Килиан Мбаппе трансфери учун 160 миллион евролик расмий таклифини рад этгани хабар қилинган эди.

Парижликлар узоқ муддатли музокарадан сўнг, ҳужумчини  жамоада қолишга кўндиролмади. Энди ПСЖ асосий юлдузини сотишга тайёр. Улар Мбаппенинг трансфер суммасини 200 миллион еврога баҳоламоқда.

“Қироллик клуби” аввалига франциялик ҳужумчи учун 120 миллион евро бермоқчи эди. Бироқ, Рафаэль Варан ва Мартин Эдегорни сотиб юборилиши ортидан бу суммани 160 миллион еврога кўтарган эди.

Энди жавоб юриши мадридликлардан. Флорентино Перес орзусидаги ҳужумчи учун 200 миллион евродан воз кечадими ёки Мбаппенинг келаси ёзда эркин агентга айланишини кутадими?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!