“Реал”ни ўзимсиз тасаввур қилолмас эдим...

“Қироллик клуби”нинг янги бош мураббийи Карло Анчелотти жамоа сардори Серхио Рамоснинг кетаётганига ўз муносабатини билдирди.

- Мен “Реал” ҳар доим барча турнирларда қатнашишини биламан. Ва биз буни энг яхши футболчилардан таркиб топган жамоа билан амалга оширамиз. Рамос “Реал” учун муҳим ўйинчи. Мен ҳам аввал “Реал”ни ўзимсиз тасаввур қила олмасдим. Лекин кетишимга тўғри келган.

Бу галги музокара жуда тез ўтди ва мен раҳбарият билан жамоа ҳақида гаплашиб олишга улгурмадим. Лекин ҳозирги футболчилар билан бирга ишлашни истайман. Вақти келиб, ҳамма масалани гаплашиб оламиз, - деди Карло Анчелотти.

Анчелотти 2013-2015 йилларда “Реал”ни бошқарган ва мадридликлар билан бирга Испания кубоги, Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида зафар қучган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар