“Реал”ни яна бир афсона тарк этиши мумкин

Испания матбуоти “Реал” ҳимоячиси Начо Фернандеш “қироллик клуби”ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатди. Футболчи Рюдигернинг мадридликлар билан шартнома имзолаши, шунингдек, такрибда Алаба ва Милитаонинг борлиги ўзига етарлича ўйин амалиёти берилмаслиги мумкин деб ҳисобламоқда.

"Рома" устози Жозе Моуриньо Начони Рим клубига таклиф қилмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шунингдек, футболчига "Севилья" ва "Наполи" жамоалари ҳам қизиқиш билдирган.

Начонинг “қаймоқранглилар” билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади. “Реал” футболчи билан шартномани узайтиришга тайёр, аммо фулбэк янги битим борасида бир қарорга келгани йўқ.

 Ҳимоячи ўтган мавсум “Реал”нинг Испания Ла Лигаси доирасидаги 28 учрашувида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 голни ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!