Ads

“Реал” Мадрид клубининг 4 нафар етакчи футболчиси жамоа бош мураббийи Хулен Лопетегининг ишидан норози бўмоқда.

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра дарвозабон Кейлор Навас, ҳимоячи Марсело ва ярим ҳимоячилар Иско ҳамда Лукас Васкесларнинг 52 ёшли испаниялик мутахассис билан муносабатлари у қадар яхши эмас. Ушбу тўрт футболчининг барчаси Лопетегидан ўзларига нисбатан кўпроқ ишонч билдиришини кутишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" айни дамда 13 очко билан мусобақа жадвалида "Барселона"дан сўнг 2-ўринни эгаллаб турибди.