"Реал"нинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди

Мухлислар Винисиус Жуниорни "Реал" Мадриднинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси сифатида танлади.

22 ёшли бразилиялик футболчи овоз беришда Карим Бензема, Родриго Гоес, Марко Асенсио ва Эдуардо Камавингани ортда қолдириб, кетма-кет учинчи марта Мадрид клубининг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси бўлди.

Бу мавсумда умумий ҳисобда Винисиус 4 марта - август, феврал, март ва апрел ойларида ушбу совринни қўлга киритди.

Апрель ойида Винисиус "қироллик клуби" сафида барча мусобақаларда 8 учрашувда 3 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!