"Реал" Мадрид клуби ҳимоячиси  Рафаэль Варан Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 5-туридан ўрин олган ПСЖга (2:2) қарши ўйинда жароҳат олди.

Marca нашрининг ёзишича  26 ёшли франциялик футболчи юқоридаги ҳолат туфайли ҳозирча жамоа машғулотларида иштирок этмаяпти.

Варан катта эҳтимол билан эртага “Алавес”га қарши бўлиб ўтадиган Ла Лига учрашувини ҳам ўтказиб юборади.

Маълумот учун, Варан жорий мавсум “Реал” сафида жами 16 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.