"Реал"нинг бразилиялик юлдузи иккита АПЛ клуби билан музокара ўтказмоқда
Мадриднинг "Реал" клуби қанот ҳужумчиси Родриго Гоэс қишда жамоани тарк этмоқчи. Айни пайтда бразилиялик вингер икки топ-клуб билан музокара ўтказмоқда. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.
Манбага кўра, Родриго учун Лондоннинг "Арсенал" ва "Манчестер Сити" клублари асосий даъвогар бўлиб турибди, аммо "Ливерпуль" ҳам футболчи учун курашга қўшилиши эҳтимоли йўқ эмас. Таъкидланишича, ҳужумчининг "Реал"дан трансфери юқоридаги клубларга 100 млн еврога тушиши мумкин.
Родриго жорий мавсум барча мусобақаларда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 4 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 60 млн еврони ташкил этади.
Фикрлар