"Реал"нинг Чемпионлар лигасида муваффақиятга эриша олмаслигида Мбаппе айбдорми?
“Реал Мадрид” Килиан Мбаппе билан кетма-кет иккинчи бор Чемпионлар лигасида чорак финал босқичидан ўта олмади.
Француз ҳужумчиси 2024 йил ёзида мадридликлар сафига эркин агент сифатида қўшилган эди. Шундан бери жамоа ярим финалгача етиб бора олмаяпти.
ПСЖ эса Мбаппе жамоани тарк этганидан сўнг икки мавсумда ҳам ярим финалга чиққан ва 2025 йилда клуб тарихида илк бор Чемпионлар лигаси ғолибига айланган.
Маълумот учун, "қаймоқранглилар" жорий мавсумда 1/4 финалда "Бавария"да мағлуб бўлиб, турнир билан хайрлашди.
Фикрлар