"Реал"нинг чемпионлик парадига ярим миллион одам ташриф буюрди
"Реал" кеча Ла Лигада ғолибликни қўлга киритгани муносабати билан чемпионлик парадини ташкил этди. Унга кутилганиданда зиёд, яъни ярим миллион одам ташриф буюрди.
"Қироллик клуби" бир ҳафта олдин чемпионликни расмийлаштирганди. Аммо у вақтда раҳбарият ва мураббийлар штаби келишув асосида парадни "Бавария"га қарши ўйиндан кейинга қолдирганди.
Эслатиб ўтамиз, "Реал"нинг ушбу чемпионлиги клуб тарихидаги 36-мамлакат совринининг қўлга киритилиши ҳисобланади.
Фикрлар