"Реал"нинг чемпионлик учун имкониятлари кескин ошди - Ла Лига турнир жадвали

"Реал" ва "Жирона" ўртасидаги тафовут 6 очкони ташкил этмоқда.

25-турдан ўрин олган учрашувда Каталония клуби "Атлетик"га 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 

62 очко тўплаган "қироллик клуби" жадвалда яққол пешқадамлик қилаётган бўлса, 56 очкоси бор "Жирона" 2-поғонани банд этган. Улардан 2 очко кам жамғарган ҳамшаҳари "Барселона" эса кучли учликдан жой олган. 



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!