"Реал"нинг икки футболчиси бугунги машғулотларда иштирок этмади
"Реал" футболчилари Давид Алаба ва Родриго бугунги жамоа машғулотларини ўтказиб юборди. Бу ҳақда "Diario Sport" нашри хабар берди. Иккала футболчи ҳам Чемпионлар лигасининг нимчорак финал "Ливерпуль"га қарши биринчи ўйинни (5:2) асосий таркибда бошлаганди.
Австриялик футболчи "Ливерпуль" билан ўйиннинг биринчи бўлимида жароҳат олиб, ўз ўрнини Начо Фернандесга бўшатиб берганди. Родригога эса 81-дақиқада майдонни тарк этган эди.
Эслатиб ўтамиз, 25 февралда "қироллик клуби" "Сантьяго Бернабеу"да Испания чемпионати доирасида "Атлетико"га қарши ўйнайди.
Фикрлар