“Реал”нинг икки юлдузи “Ливерпуль”га кетиши кутиляпти
Ёзда таркибида жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилаётган “Ливерпуль” келаси мавсум олдидан ўз сафига “Реал”нинг икки ўйинчисини қўшиб олмоқчи.
Todofichajes нашрига кўра, “қизиллар” нишонига франциялик ярим ҳимоячи Орельен Тчуамени ва бразилиялик ҳужумкор футболчи Родриго тушган.
Родригони ливерпулликлар ёзда жамони тарк этиши мумкин бўлган Муҳаммад Салоҳга ўринбосар сифатида олиб келмоқчи. Чунки мисрлик тўпурарнинг шартномаси шу мавсум охирида тугайди ва ҳали янги битим бўйича бир тўхтамга келингани йўқ.
Ҳар икки трансферни амалга ошириш ўта қийин ҳисобланади. Чунки Тчуамени ҳам, Родриго ҳам узоқ маддатли шартномага эга. “Реал” ўйинчиларини олиш учун ҳар бирига 100 миллион евродан кўпроқ маблағ тикишга тўғри келади.
Фикрлар