"Реал"нинг Исконинг нархини 3 баробар оширди

  • 21 ноября, 2020, 14:49
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал" раҳбарияти Искони яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида 60-70 миллион евро эвазига сотиб юборишга тайёр. Бу ҳақда AS хабар тарқатмоқда.

Tecno

Айтиш керакки, бунгача “Қироллик клуби” 28 ёшли испаниялик футболчини 20 миллион еврога сотишга тайёрлигини маълум қилган эди. Энди бўлса мадридликларнинг бу борадаги “иштаҳаси” 3 баробарга ошди.

Исконинг агенти унинг “Реал”дан кетмоқчи эмаслиги ҳақида маълум қилган эди.

Иско жорий мавсум “Реал”да 6 та ўйинда майдонга тушди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию