"Реал"нинг "Ливерпуль"га қарши ўйин қайдномаси эълон қилинди. 5 нафар етакчи "Энфилд"га бормайди!

“Реал” Мадрид бош мураббийи Зинедин Зидан УЕФА Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб баҳсидан ўрин олган “Ливерпуль”га қарши ўйин учун қайдномани эълон қилди.

Франциялик мутахассис ушбу қайдномага 21 нафар футболчини киритди. Серхио Рамос, Даниел Карвахал, Лукас Васкес ва Эден Азар эса жароҳат сабаб ушбу ўйинни ўтказиб юборади. Рафаел Варан эса коронавирусдан тўлиқ даволаниб улгурмади ва шу сабабли у ҳам “Энфилд”га бормайди.

“Реал”нинг “Ливерпуль”га қарши ўйин учун қайдномаси қуйидагича кўриниш олди:

Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Андрей Лунин, Диего Алтубе;

Ҳимоячилар: Эдер Милитао, Начо, Марсело, Алваро Одриосола, Ферлан Менди, Виктор Чуст;

Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Федерико Валверде, Иско, Марвин Пак, Серхио Аррибас;

Ҳужумчилар: Карим Бензема, Марко Асенсио, Винисиус Жуниор, Мариано Диас, Родриго Гоес.

Маълумот учун, “Ливерпуль” – “Реал” ўйини 14 апрель куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади. Ушбу жамоаларнинг Мадриддаги беллашувида 3:1 ҳисобида “қироллик клуби”нинг қўли баланд келган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!