"Реал"нинг "Осасуна"га қарши баҳсида Алаба ўйнамайди

Мадриднинг “Реал” клуби устози Карло Анчелотти Испания чемпионати доирасидаги “Осасуна”га қарши ўйин олдидан жамоадаги кадрлар ҳолати ҳақида фикр билдирди.

Алаба? У тузалмаган ва эртага майдонга тушмайди. Унинг ўрнини Менди ёки Чуамени эгаллайди. Ким ўйнашини биламан, бу ўша футболчи учун янгилик бўлади.

Чуамени? Биз уни марказий ҳимоячи сифатида синаб кўрдик. У жуда яхши ҳаракат қилди. Аммо марказий ҳимояда ўйнашга одатланган Менди ҳам бор", - деди Анчелотти журналистларга.

Эслатиб ўтамиз, Испания Ла Лигаси доирасидаги "Реал Мадрид" - "Осасуна" учрашуви 7 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:15да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!