“Реал”нинг ўйини вақти ўзгарди

Мадриднинг “Реал” клуби тақвимида ўзгариш юзага келди. Жамоа Испания кубогида “Леганес”га қарши баҳслари боис мадридликлар Ла лига доирасидаги ўйинни бироз кеч ўтказишадиган бўлишди. Бу ҳақда Ла лига расмий сайти хабар бермоқда.

Аниқроғи, Ла лига 20-туридан ўрин олган 20 январ санасида ўтиши керак бўлган “Депортиво”га қарши учрашув 21 январга қолдирилди.

Айнан шу куни Тошкент вақти билан соат 20.15 да мазкур ўйин старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!