“Реал”нинг собиқ футболчиси афсонавий Пелега етиб олди

“Атлетико Минейро” жамоаси футболчиси Робиньо Либертадорес кубогида Парагвайнинг “Либертад” жамоасига қарши баҳсда гол киритишнинг уддасидан чиқди. Мазкур гол Робиньо учун Либертадорес кубогидаги 17-гол эди. Шу тариқа Робиньо 3 карра жаҳон чемпиони Пеленинг рекордини янгилади.

Юқоридаги баҳсда эса Робиньо тўп сурадиган жамоа 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди.

“Реал”, “Манчестер Сити” хамда “Милан” жамоаларининг собиқ футболчиси Лотин Америкасининг клублар миқёсидаги энг нуфузли турнири – Либертадорес кубогида киритган 17 голининг 14 тасини футболчи “Сантос”да ўйнаб юрган кезлари киритган. Қолган 3 та гол эса ҳозирги жамоаси таркибида киритилган.