Хабарингиз бор, кеча Карло Анчелотти "Реал" бош мураббийи этиб тайинланди.

Marca нашрининг хабар беришича, “Қироллик клуби”да италиялик мутахассисга жамоанинг собиқ футболчиси Альваро Арбелоа ассистентлик қилади. Ушбу номзод мураббийга ҳам, клуб раҳбариятига ҳам маъқул келган.

38 ёшли Арбелоа бунгача "Реал" U-14 жамоасини бошқариб келаётган эди. Айтиш керакки, ушбу ёш тоифасидаги “Қироллик клуби” Арбелоа қўл остида Испания чемпионатида ғолиб чиқди.

Альваро Арбелоа учун “Реал” бегона эмас. У 2009-2016 йилларда ушбу жамоа сафида футболчи сифатида тўп сурган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар