"Реал"нинг собиқ футболчиси "Барселона" учун ЕЧЛ кубоги орзу бўлиб қолишини айтмоқда
"Реал Мадрид"нинг собиқ футболчиси Тони Кроос "Барселона" жорий мавсумда Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга кирита олмаслигини таъкидлади.
"Барселона" Испания Суперкубогидаги ғалабадан жуда хурсанд, аммо энди Чемпионлар лигаси бошланади. У ерда улар юқори даражадаги рақибларга дуч келади ва менимча, улар Европа миқёсидаги ҳеч қандай совринни юта олмайди.
Флик жамоаси Европадаги энг жозибали ўйин услубларидан бирини намойиш этмоқда, аммо улар жуда катта таваккалчилик қилишяпти.
Агар Педри, Ламин Ямал ёки Рафинья жароҳат олса ёки омадсиз кунга тўғри келса, исталган жамоа уларга жиддий зарар етказиб, мусобақадан чиқариб юбориши мумкин.
Ўтган мавсумда қандай фикрда бўлган бўлсам, ҳозир ҳам шу фикрдаман. Менинг назаримда, "Барселона" Чемпионлар лигасини юта олмайди", — деди Кроос.
Маълумот учун, Испания Суперкубоги финалида каталонияликлар "Реал"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритган эди.



Фикрлар