"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси футболчилик фаолиятини қайта бошлади

  • 7 июля, 2018, 11:55
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Голландиялик машҳур ҳимоячи Ройстон Дренте ўзининг футболчилик фаолиятини қайта бошлади. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича 31 ёшли футболчи Роттердамнинг “Спарта” клуби билан шартнома имзолади.

Маълумот учун, Дренте фаолияти давомида "Фейеноорд", "Реал" ва "Эвертон" каби машҳур жамоаларда тўп сурган.

Эслатиб ўтамиз, Дренте бундан ярим йил муқаддам ўзини рэпда синаб кўриш мақсадида бутсаларини михга илган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию