“Реал”нинг сўнаётган юлдузига янги жамоа топилди

Юлдузли даврлари ортда қолган Марсело тез орада “Реал”ни тарк этиши керак. Кўпчилик унинг АҚШга йўл олишини кутаётган эди. Лекин тажрибали ҳимоячига Европадан ҳам харидор пайдо бўлди.

Маълумотларга қараганда, 32 ёшли бразилиялик футболчига “Монако” қизиқиш билдирмоқда. Французлар Марселога йилига олти миллион маош кўрсатилган уч йиллик шартнома таклиф қилмоқда.

Марселонинг мадридликлар билан шартномаси 2022 йил ёзида тугайди ва унинг трансфери 10 миллион еврога баҳоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!