“Реал”нинг таклифи Рамосни довдиратиб қўйди
“Реал” шартномаси якунланаётган Серхио Рамос билан ўзаро ҳамкорликни узайтириш борасида музокараларни бошлаган эди.
Аввалроқ, “Реал” клуби ўз анъанасига кўра, ёши 30дан ошган футболчиларга бир йилдан ортиқ ҳамкорлик таклиф қилмаслиги айтилганди. Жамоа сардори эса мадридликлардан икки йиллик шартнома кутаётган эди.
Бу вазиятни кузатаётган қатор гранд клублар Рамосга манфаатли шартномалар таклиф қила бошлади. Бироқ, “Реал” раҳбариятининг қарори Серхио Рамосни довдиратиб қўйди.
Флорентино Перес икки йиллик битим кутаётган жамоа сардорига 2024 йилнинг ёзигача давом этадиган шартнома таклиф қилди. Раҳбарият тўпурар ҳимоячининг клуб олдидаги хизматларини инобатга олиб, ўз анъанасини бузишга тайёрлигини кўрсатди.
Томонлар айни пайтда шартноманинг сўнгги деталларини муҳокама қилаётгани айтилмоқда.
Фикрлар