“Реал”нинг таниқли футболчисига харидор чиқди
“Реал” ярим ҳимоячиси Дани Себальос тез орада клубни тарк этиши кутилмоқда. Бу ҳақда TodoFichajes портали хабар берди.
Манбага кўра, мадридликларнинг асосий таркибига кира олмаётган тажрибали футболчига Ла Лига вакили “Бетис” қизиқиш билдирмоқда.
Қизиғи шундаки, 28 ёшли футболчи аслид “Бетис” тарбияланувчиси ҳисобланади. Мадридликлар Себальосни 2017 йили бу клубдан 16,5 миллион еврога трансфер қилган эди.
Дани орада икки мавсум ижара асосида “Арсенал”да ҳам ўйнаб келди.
Янги мавсумда Дани Себальосда “Реал”нинг асосий таркибига кириш имконияти ошгани айтилмоқда. Бу биринчи навбатда, майдон маркази вакилларидан Тони Кроос фаолиятини якунлагани ва унинг ўрнига бошқа ўйинчи олинмагани ҳамда Жуд Беллингем жароҳат олиб сафдан чиққани билан боғлиқ.
Мадридликлар билан 2027 йилнинг ёзигача ҳамкорлик қилиши белгиланган Дани Себальос Transfermarkt портали томонидан 6 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар