
"Реал"нинг яна бир ҳимоячиси сафдан чиқди
"Реал Мадрид" ҳимоячиси Ферлан Менди жароҳат туфайли 3 ҳафтани ўтказиб юборади.
Ла Лиганинг 16-тур учрашувида "Жирона"га қарши ўйинда (3:0) Мадрид клуби ҳимоячиси ўнг сон тўрт бошли мушагидан жароҳат олган. Унга мушак жароҳати ташхиси қўйилган.
Клуб расман тикланиш муддатини маълум қилмаган бўлса-да, "AS" нашри маълумотларига кўра, ҳимоячи уч ҳафта давомида майдонга тушмаслиги мумкин.
Фикрлар