“Реал”нинг яна бир юлдузи жаҳон чемпионатидан четда қолиши мумкин
Мадриднинг “Реал” клуби марказий ҳимоячиси Дин Хёйсен яқинлашиб келаётган жаҳон чемпионатида иштирок этмаслиги мумкин.
Сўнгги вақтларда испаниялик футболчининг жисмоний ҳолати яхши эмас. Шу сабабли у мадридликларнинг “Овьедо” ва “Барселона”га қарши охирги икки ўйинини ўтказиб юборди.
Diario AS нашри маълумотига кўра, Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте 21 ёшли футболчини жаҳон чемпионати учун якуний рўйхатга киритиши аниқ эмас. Марказий ҳимоячи таркибдан четда қолиши эҳтимоли тобора кучайиб бормоқда.
Дин Хёйсен 2025 йил март ойидаги дебютидан бери Испания терма жамоаси сафида жами еттита ўйин ўтказди.
Жорий мавсумда у “Реал” сафида барча мусобақаларда 38 та баҳсда иштирок этиб, икки гол ва икки голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар