“Реал”нинг янги нишони ким эканлигини биласизми?
Мадриднинг “Реал” клуби “Бавария” ярим ҳимоячиси Серж Гнабрини сотиб олмоқчи. Маълумотларга кўра, трансфер суммаси 50 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.
Гнабри мюнхенликларнинг асосий таркиб футболчи бўлишига қарамай, унинг келажаги шубҳа остида қолмоқда. Футболчининг шартномаси бир йилдан сўнг якунига етади ва томонлар келишувни узайтириш борасида ҳали бир қарорга келмаган.
"Реал" Мадрид эса бу вазиятдан унумли фойдаланиб қолишни истамоқда. “Defensa Central” нашри хабарига кўра, футболчи Марко Асенсио ёзда "Қироллик клуби"ни тарк этишга қарор қилгач, Испания клуби Гнабрини қўлга киритиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Серж ўтган мавсумда “Бавария”нинг Бундеслига доирасидаги 34 ўйинида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 14 гол ва 5 голли узатмани ёздириб қўйган.
Фикрлар