"Реал"нинг янги юлдузи яна қимматлашди

"Палмейрас" ҳужумчиси Эндрик Пелипенинг нархи қимматлашди. "Transfermarkt" порталининг янгиланган маълумотларига кўра,  ёш вундеркинднинг янги қиймати 55 миллион еврони ташкил қилади.

Бразилиялик футболчининг аввалги нархи 45 миллион евро эди. Эндрик катта фарқ билан Бразилия А сериясининг энг қиммат футболчиси бўлиб қолмоқда. 2024 йилда 17 ёшли ҳужумчи барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда олтита ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу умидли юлдуз ёзда "Реал" сафига бориб қўшилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!