"Реал"нинг ёш юлдузи клуб билан шартномани узайтиришини тасдиқлади
"Реал" Мадрид клубининг бразилиялик футболчиси Родриго клуб билан шартномасини узайтиради. Бу ҳақда у "ABC" нашрига айтиб ўтди.
"Ҳа, мен шартномани янгилайман. "Реал" менинг уйим ва орзум. Бу орзудан воз кеча олмайман", - деди Родриго.
Янги шартномага кўра, футболчи "қаймоқранглилар" сафида 2028 йилга қадар ҳаракатланиши мумкин. Унинг товон пули 1 миллиард евро этиб белгиланади.
Фикрлар