“Реал”нинг ёздаги бипмечм трансфери аниқ бўлди
Футбол инсайдери Фабрицио Романо “Реал” клубининг ёзги трансфер ойнасидаги биринчи янги ўйинчиси ким бўлишини айтди ва битим тафсилотларини очиқлади.
Журналист маълумотига кўра, мадридликларнинг биринчи хариди “Комо” ярим ҳимоячиси Нико Пас бўлади.
- “Реал” Нико Паснинг келажагини тўлиқ назорат қилади ва уни узоқ муддатли лойиҳанинг бир қисми сифатида кўради. Бу футболчи ёздаги биринчи харид бўлиши кутилмоқда, - деб ёзди Романо X ижтимоий тармоғида.
Манбага кўра, “Реал” ўз тарбияланувчисини қайтариб олиш имкониятига эга, у 2024 йилда Италия клубига ўтган эди.
Жорий ёзда “Қироллик клуби” учун Пас трансфери учун тўланадиган бадал пули 9 миллион евро, кейинги йилнинг ёзида эса, 10 миллион евро бўлади.
Бундан ташқари, шартномада мадридликлар футболчининг кейинги трансферидан 50% улуш олиши мумкинлиги кўрсатилган.
Фикрлар