"Реал"ва "Барса" ўртасидаги тавофут яна ҳам катталашиб кетиши мумкин

"Реал" Мадрид Ла Лига турнир жадвалида "Барселона"га яқинлашиб олиш имкониятидан фойдалана олмади. 

Карло Анчелотти шогирдлари Испания чемпионатининг 31-тури доирасида "Жирона"га қарши беллашувда имкониятни бой бериб қўйди (2:4). 

Шу тариқа, Мадрид ва "Барселона" ўртасидаги 11 очколик фарқ сақланиб қолди, аммо каталонияликлар ҳисобида захира ўйини мавжуд. 

Айни вақтда "Барса" 30 учрашувдан сўнг 76 очко тўплади. Жадвалда иккинчи ўринда бораётган "Реал" ҳисобида 65 очко мавжуд. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!