Red Metal AG Amalco Group Company "Пахтакор"нинг титуль ҳомийсига айланди

"Пахтакор" футбол клуби ҳомийлик ва ҳамкорлик йўналишларини кенгайтириш ва ўстириш устида иш олиб бормоқда.

Навбатдаги муваффақиятли лойиҳа сифатида Red Metal AG Amalco Group Company билан титуль ҳомийлиги борасида шартнома тузилганини таъкидлаш мумкин. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Пайшанба куни "Пахтакор" ФК бош директори Дмитрий Адисман Red Metal AG Amalco Group Company вакили Васа Радженович билан учрашди. Унда томонлар клубни ривожлантириш борасида режаларни муҳокама қилишди. Ҳомийдан олинадиган пул клуб тузилмасини ўстириш ва футбол академияси фаолиятини ривожлантиришга сарфланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!