Регби-7. Терма жамоамиз Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

Жорий йилнинг 5-6 ноябрь кунлари Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида Регби-7 бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида U20 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Мусобақада қатнашган ёш регбчиларимиз Осиё чемпионатида иккинчи ўринни эгаллашди. Ҳамюртларимиз ҳал қилувчи беллашувда БАА вакилларига қарши майдонга тушишди. Муросасиз ўйинда меҳмонларнинг қўли баланд келди. Бронза медаллари эса малайзиялик регбичиларга насиб этди.

Регби-7 бўйича U20 Осиё чемпионати, эркаклар:

1. БАА

2. Ўзбекистон

3. Малайзия

Аёллар:

1. БАА

2. Ҳиндистон

3. Таиланд

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!