Ремсдейл ёрдам бера олмади. "Ливерпуль" "Арсенал" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди

АПЛ 12-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Арсенал" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 4:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Мерсисайдликлар сафида голларга Мане, Жота, Салоҳ ва Минамино муаллифлик қилди. 

Ушбу ғалабадан сўнг "қизиллар" очколарини 25 тага етказиб олган ҳолда, АПЛ турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. 20 очкоси бор "канонирлар" 5-поғонада жойлашган. 




  • 90+3'

    Ўйин ўз якунига етди. "Ливерпуль" клуби марказий ўйинда "Арсенал" дарвозасига жавобсиз тўртта гол урди. 

  • 90'

    Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди 

  • 89'

    Букайо Сака "Ливерпуль" футболчисига нисбатан қўпол ўйнади. 

  • 85'

    Тьяго Алькантара ўрнига Тейлор Мортон майдонга тушди. 

  • 83'

    Сака ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 

  • 80'

    "Ливерпуль" майдон марказида тўпни эгаллаб турибди. 

  • 77'

    ГОООООЛ! Минамино Арнолднинг пасидан сўнг бўш дарвозани ишғол этиб, дебют голини уришга муваффақ бўлди. 

  • 74'

    ГООООООЛ! Мане қанотдан фаол ёриб бориб, Салоҳни тўп билан таъминлади. У бўш дарвозани осонлик билан ишғол этди. 

  • 71'

    Мисрлик футболчи эътироз билдиргани учун сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 70'

    Салоҳ рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди, бироқ ҳакам пенальти белгиламади. 

  • 68'

    Жота кучли зарба йўллади, бироқ Ремсдейл яна сейв қайд этди! 

  • 65'

    Обамеянг жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олиб, зарба йўллади. Аммо Алессон ўз ўрнида. 

  • 63'

    Сака тўпни қўли билан ўйнади. Ҳакам ўйин қоидаси бузилганини эълон қилди 

  • 58'

    "Ливерпуль"да ажойиб имконият вужудга келди. Салаҳнинг узатмасидан сўнг Жота яхши вазиятга чиқиб борди, бироқ Реймсдейл улгурди. 

  • 55'

    Яна ҳимоячилар хатога йўл қўйди, бироқ Алькантара яхши вазиятни голга айлантира олмади. 

  • 52'

    Таварешнинг хатосидан сўнг Жота ҳимоячиларни алдаб ўтди ва дарвозабонни ҳам ортта қолдирган ҳолда, гол уришга муваффақ бўлди. 

  • 50'

    Обамеянг ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 

  • 49'

    Чемберленнинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди. 

  • 46'

    Баҳснинг иккинчи бўлимига старт берилди. 

  • 45'

    Биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча майдон эгалари 1:0 ҳисобида "Арсенал"дан устун келмоқда. 

  • 45'

    Биринчи бўлимнинг асосий вақти якунига етди. 

  • 43'

    Саканинг олисдан йўллаган зарбасидан сўнг Алессон тўпни эгаллаб олди. 

  • 40'

    Арнолднинг узатмасидан сўнг Мане бош билан зарба бериб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди.  

  • 39'

    Обамеянг Матипга нисбатан жиддий тарзда ўйин қоидасини бузди. 

  • 37'

    Ремсдейл Арнолднинг зарбасини қайтарди. "Ливерпуль" фойдасига бурчак тўпи. 

  • 36'

    Ремсдейл Салоҳнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини қайтарди. Ҳақиқий девор! 

  • 33'

    Артета ва Клопп ўртасида келишмовчилик келиб чиқди. Ҳакам ҳар иккала мураббийга сариқ карточка кўрсатди. 

  • 31'

    Ляказетт офсайд ҳолатидан бўлса-да гол уришга муваффақ бўлди. 

  • 29'

    Мане жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олиб, қийинчилик билан зарба йўллади. Ремсдейл ўз ўрнида. 

  • 26'

    Жота тезкорлик билан "Арсенал" жарима майдонига кириб борди, бироқ сўнгги узатмада адашди.  

  • 23'

    Сака қанотдан кириб бориб, дарвоза томон зарба йўллади. Ван Дейк ўз ўрнида. 

  • 20'

    Сака "Ливерпуль" жарима майдони атрофида йиқилиб тушди, бироф фол йўқ. 

  • 17'

    Қанотдан амалга оширилган узатмадан сўнг Сака бош билан зарба бера олмади. 

  • 14'

    Стандарт вазиятдан сўнг Ван Дейк бош билан зарба йўллади, аммо бироз ноаниқ. 

  • 11'

    Салоҳнинг пасига Фабиньо етиб кела олмади. 

  • 8'

    Ляказетт ҳужумда ўйин қоидасини бузди. 

  • 7'

    "Ливерпуль" тўп назоратини ўз қўлига олди. 

  • 4'

    Салоҳнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди. 

  • 2'

    "Ливерпуль" ҳимояда тўпни эгаллаб турибди. 

  • 0'

    Учрашувга старт берилди! 

  • 0'

    Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари. АПЛ 12-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Арсенал" учрашуви бошланишига кам вақт қолди. Мазкур баҳсдан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг! 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!