Рэмзи Англия лига кубоги финалида иштирок эта олмаслиги мумкин
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзининг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди. Жамоа бош мураббийи Арсен Венгернинг сўзларига кўра уэльслик футболчи “Манчестер Сити”га қарши бўлиб ўтадиган Англия лига кубоги финал баҳсини ўтказиб юбориши мумкин.

“Унинг соғайиши кутилганидек тез кечмаяпти ва у Англия лига кубоги финалини ўтказиб юбориши мумкин. Лекин мен бу борада аниқ бир нарса дея олмайман. Барчаси яқин кунларда маълум бўлади”, - дейди франциялик мутахассис.

Маълумот учун, Рэмзи жорий мавсум АПЛда жами 18та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.