Рэмзи бу мавсум бошқа майдонга тушолмаслиги мумкин

Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи жароҳати сабаб 2-3 ҳафта майдонга туша олмайди. Бу ҳақда London Evening Standard нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 28 ёшли уэльслик футболчи кеча “Наполи”га қарши бўлиб ўтган ўйинда сон мушакларидан жароҳат олган.

Энди Рэмзи АПЛнинг қолган ўйинларида жамоасига ёрдам бера олмайди. Фақатгина “Арсенал” Европа лигаси финалига қадар етиб бора олса, у ўша ўйинда майдонга тушиши мумкин холос.

Эслатиб ўтамиз, Рэмзи мавсум якунлангач эркин агент сифатида “Ювентус”га бориб қўшилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар