Рэмзи энди "Арсенал" футболчиси сифатида бошқа ўйнамайди

Лондоннинг "Арсенал" клуби хавбеки Аарон Рэмзи "Наполи"га (1:0) қарши бўлиб ўтган Европа лигасининг чорак финал жавоб баҳсида жароҳат олган эди.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра 28 ёшли уэльслик футболчининг даволаниши учун камида 2 ой муддат талаб этилади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Рэмзи бу мавсум бошқа майдонга туша олмайди. Қолаверса, у ёзда эркин агент сифатида “Ювентус”га кўчиб ўтади.

Маълумот учун, Рэмзи жорий мавсум “канонирлар” сафида жами 42та ўйинда иштирок этди ва рақиблари дарвозасига 6та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!