Рэмзи "Ювентус" билан чемпионликни нишонлаш учун Туринга келди
“Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи бўлажак жамоаси – “Ювентус”нинг чемпионлик учрашувида иштирок этиш учун Туринга учиб келди. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар тарқатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли уэльслик футболчи қишда “кекса синьора” билан келишувга эришган эди. Унга кўра Рэмзи мавсум якунлангач “Юве” сафига эркин агент сифатида бориб қўшилади.
Маълумот учун, “Ювентус” – “Аталанта” баҳси эртага Тошкент вақти билан соат 23:30да бошланади. Ушбу ўйиндан сўнг туринликлар чемпионликни нишонлашлари режалаштирилган.
Фикрлар