Рэмзининг голлари машҳурларни "нариги дунёга" равона қиляптими?

Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Аарона Рэмзини The Prodigy мусиқий гуруҳи солисти Кит Флинтнинг ўлимида сабабчи деб топишди.

Express нашри тарқатган хабарга кўра одатда 28 ёшли уэльслик футболчининг киритган ҳар бир голидан сўнг қайсидир машҳур инсон вафот этмоқда. Қайд этиш лозимки, Рэмзи 2 март куни “Тоттенхэм”га (1:1) қарши баҳсда гол урди, орадан 2 кун ўтиб эса Флинт вафот этди.

Эътиборлиси, Рэмзининг голидан сўнг бир неча кун ўтиб машҳур инсонларнинг оламдан ўтиши 17-марта такрорланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Рэмзи учун “Арсенал”даги сўнггиси бўлади. У ёзда “Ювентус” футболчисига айланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!