Ренато Пайва ("Ботафого" мураббийи) ПСЖни қай тарзда мағлуб этгани ҳақида гапирди

CHERY AUTO

"Ботафого" бош мураббийи Ренато Пайва Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ПСЖ устидан қозонилган 1:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди:

Tecno

"Биз ПСЖни уларнинг ўз услубида мағлуб этдик. Яъни жамоа сифатида ҳаракат қилдик, бир бутун бўлиб ўйнадик – ҳаммамиз ҳимояландик, ҳаммамиз ҳужум қилдик.

Айнан шу ПСЖнинг катта сиридир — улар нима учун доим ютуққа эришишади. Бу жамоа бутун футбол оламига дарс бермоқда.

Мен ўз ўйинчиларимга шунчаки жамоа бўлишларини, футболдан завқ олишларини, бирга ҳужум ва бирга ҳимоя қилишларини айтдим.

Биз бразилиялик ўйинчилар ва мураббийларнинг сифати қандайлигини намоён этдик. Бу ғалаба — Бразилияда иқтидорли футболчилар билан ишлаётган барча мураббийлар учун ғалаба" – дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!