Рэшфорд, оламга жар солгандан кўра, мен билан гаплаш!

  • 19 декабрь, 2024, 13:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Рэшфорд мураккаб даврларни бошдан кечирмоқда. Бош мураббий Рубен Аморим уни ўйинлар қайдномасига киритмай қўйди. Куб раҳбарияти ўйинчини сотиб юборишга очиқлигини маълум қилди.

Рэшфорд ўзи тушиб қолган вазиятни матбуот орқали омма эътиборига олиб чиқди. Бу ҳолат Рубен Аморимга ёқмади. Португалиялик мутахассис бу борада ўз қарашларини билдирди.

- Унинг ўрнида бўлганимда, оламга жар солмасдан мураббий билан гаплашиб олган бўлардим. Бу вазиятни изоҳлаб беришим қийин. Агар бу мавзуга эътибор қаратадиган бўлсам, эртага оммавий ахборот воситалари “портлайди”. Буни муаммо эмаслигини айтсам, ўз принципларимдан чекинган бўламан.

Шу боис, мен бу масалани ҳал қиламан ва шундай қилишим кераклигини тушуниб турибман. Мен учун жамоа алоҳида шахслардан услун. Вақти келганда Рэшфорд масаласини ҳал қиламиз, ҳозир бор эътиборни навбатдаги учрашувга қаратиш керак, - деди Рубен Аморим.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!