Рэшфорд асосий таркибдан "чопилиши" мумкин

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчи Маркус Рэшфорднинг формасидан хавотирда."The Mirror" нашрининг хабар беришича, "қизил иблислар" жамоаси бош мураббийи Эрик тен Хаг футболчини захира ўриндиғига қўйиши мумкин.

2023/2024 йилги мавсумнинг тўққизта расмий ўйинида Рэшфорд фақат бир марта - 3 сентябрь куни бўлиб ўтган АПЛ доирасида "Арсенал"га қарши ўйинда гол урган эди.

Ҳозирда "Манчестер Юнайтед" Англия чемпионати турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда. Эрик тен Хаг шогирдлари навбатдаги ўйинини 7 октябрь, шанба куни ўз майдонида "Брентфорд"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!